| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«وَفِي الأُذُنَيْنِ الدَّيَةُ»
«Икки қулоқ учун бир товон», деганлар. Бунинг маъноси, битта қулоқ учун яримта товон, деганидир. Бундан эса қулоқдан қанча кесилса, ўшанча товон тўлаш тушунилади: Ярми кесилса, ярим товон, чораги кесилса, чорак товон. Қулоқнинг тепа қисмидан кесиладими, паст қисмидан кесиладими, ҳуснини бузадими, бузмайдими, фарқи йўқ. Бир қулоққа нисбатан жиноят содир этилиб, уни фалаж қилса, ярим товон тўланади. Агар иккала қулоқни ҳам фалаж қилса, бир товон тўланади. Чунки фалаж қилиш кесиш кабидир. Кесилганлиги учун товон тўлаш қанчалик вожиб бўлса, фалаж қилганлиги учун ҳам шунчалик вожибдир. Фалаж бўлиб ҳам эшитиш қобилияти сақланиб қолаверади-ку, деб бўлмайди, чунки кесилиб ҳам эшитиш қобилияти сақланиб қолаверади. Кесмасдан ҳам эшитиш қобилияти йўқ қилинса, барибир товон тўланади. Негаки, бир аъзонинг фаолиятини ишдан чиқариш унинг ўзини йўқ қилиш билан баробардир. Муоздан қилинган ривоятда:
«وَفِي السَّمْعِ الدِّيَةُ»
«Эшитиш учун бир товон», дейилган. Агар бир қулоқдан эшитиш қобилияти кетказилса, ярим товон тўлаш вожиб бўлади. Агар бир қулоқ ҳам кесилиб, ҳам унинг эшитиш қобилияти йўқ қилинса, икки товон тўлаш вожиб бўлади. Чунки Пайғамбар с.а.в. ҳам:
«وَفِي الأُذُنَيْنِ الدَّيَةُ»
«Икки қулоқ учун бир товон», ҳамда:
«وَفِي السَّمْعِ الدِّيَةُ»
«Эшитиш учун бир товон», деганлар. Бунинг маъноси, аъзо учун бир товон, унинг фаолияти учун яна бир товон деганидир. У очиқ-ойдин қилиб айтиляпти.
Бурун: Бурунда 3та аъзо бор. Иккита бурун коваги ва улар орасидаги бир тўсиқ. Агар буруннинг юмшоқ жойи ҳам қўшиб кесиб юборилса, бир товон тўланади. Чунки Пайғамбар с.а.в.:
«وَفِي الْأَنْفِ إِذَا أُوعِبَ جَدْعُهُ الدِّيَةُ»
«Агар бурун таги билан кесиб юборилса, бир товон тўланади», яна бир ривоятда эса:
155-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|